Сузиш билан шуғулланиш соғлиқ гаровидир

    Сузиш билан шугилланишнинг 7 фойдаси.
1. Юракка қувват
Мунтазам равишда сувда сузиш машқлари юрак қон-томир тизими учун яхши фойда беради. Чунки сузишни бошлаганингиз заҳоти артериал қон босими меъёрига келади. Юрак мушаги чиниққанлиги боис унинг эластиклиги ортади.
2. Нафас олиш тизимидаги муаммолардан халос этади
Агар бронхит ёки ўпка яллиғланишидан азият чексангиз, шифокор тавсиясига кўра сузиш билан шуғулланишингиз лозим. Чунки бу спорт турида мунтазам нафас машқларини бажаришингизга тўғри келади. Натижада ўпка чиниқади. Бундан ташқари, гипоксия (кислород етишмаслиги)дан халос этади.
3. Асабларни тинчлантиради
Сув танани бўшаштириш хусусиятига эга бўлиб, мушакдаги спазмларни кетказади. Мия тин олиб, уйқу ва хотира яхшиланади. Сувга тушгач, барча ташвишларни унутасиз ва руҳий зўриқишлардан халос бўласиз.
4. Остеохондрозни даволайди
Ҳовузда сузиш, айниқса, умуртқа поғонасида муаммолари бор беморларнинг севимли машғулотига айланиши лозим. Бу спорт тури умуртқа қийшайишининг одини олади ва бўғимлар билан боғлиқ артрит хасталикларини даволашда яхши самара беради.
5. Оздиради
Бир соат сувда сузиш нақд 500 килокалориядан халос этади. Машғулотларга мунтазам қатнаш натижасида моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча сантиметрлар ўз-ўзидан йўқола бошлайди.
6. Семиришни истаганлар учун ҳам фойдали
Қандай қилиб дейсизми? Сузиш машқлари давомида танангиздаги барча мушаклар ишлайди. Мушаклар ҳаракатлангани сари ўсиб бораверади. Натижада ёғлар ҳисобига эмас, айнан мушаклар ҳисобига чиройли қоматга эга бўласиз.
7. Варикознинг олдини олади
Сузиш машғулотидан кейин қон айланиши яхшиланади, бундан ташқари, асосий юклама болдир ва оёқ кафтига тушгани учун веналарда йиғилиб қолган кон тарқала бошлайди.
шаблоны для dle 11.2
11 ноябрь 2018 /
Похожие новости

Yoz o'tmoqda soz

Нурота туманидаги 42 умумий урта таьлим мактабида фаолиятини бошлаган "Шодлик" оромгохида "Салом оромгох-салом янги дустлар" шиори остида оромгохнинг очилиш тадбири булиб утди.Тадбирда туман

Nurli navolar

Туманимизда "Нурли наволар" фестивали бўлиб ўтди.  ХТБ тасарруфидаги мактаб ўқувчи-ёшлар томонидан миллий ўйинлар ташкил қилиниб ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланишди. 

KAMALAK MENING HAYOTIMDA

Tуман марказидаги 58-мактабда "Камалак "болалар ташкилотининг ташкил топганлигига 17 йил тўлганлиги муносабати билан  мактаб сардорлар кенгашининг ташаббуси билан "Камалак- Менинг ҳаётимда"
Комментарии

НАПИСАТЬ КОММЕНТАРИЙ

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код: