1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДАГИ БИР ГУРУҲ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Нурота туманида жойлашган “Истиқлол” тўйлар масканида “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Файзиев, сектор раҳбарлари, таълим тизимида узоқ йиллар давомида фаол меҳнат қилган устоз ва мураббийлар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими А.Файзиев устоз-муаллимларни касб байрамлари билан муборакбод этиб, фахрий устоз ва мураббийлар, умумий ўрта таълим мактабларининг илғор ўқитувчилари, мактабгача таълим ҳамда профессионал таълимда фаолият юритаётган бир гуруҳ ўз касбининг фидойилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган дилбар куй ва қўшиқлар гулдастаси устозлар ва мураббайлар байрам дастурига файз қўшди.


02 октябрь 2022 /
Похожие новости
Комментарии
НАПИСАТЬ КОММЕНТАРИЙ