МЕТОДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
2021 йилнинг 28 январь куни Нурота туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 55-умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим сифати мониторинги бўлими ҳамда Нурота туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги бўлими ҳамкорлигида “Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таълимнинг сифат-самарадорлигини оширишда юзага келаётган муаммо ва ечимларни бартараф этиш” мавзусида ўқув амалий семинари ташкиллаштирилди.
Ушбу семинарда вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим сифати мониторинги бўлими бошлиғи Ш.Арзиқулов, бўлимнинг етакчи мутахассиси Ю.Неъматов, Нурота туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор методисти Т.Рўзиев, тумандаги барча мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, халқаро тадқиқотларга танланган таянч мактаблар раҳбарлари ва тренерлари иштирок этишди.
Семинарда:
-тумандаги таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш;
-2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари миллий рейтинг жараёнига тайёргарлик кўриш;
-2020-2021 ўқув йилида таълим сифати мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;
-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Директор жамғармаси” маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш;
-умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро тадқиқотлар тажрибаларини жорий этиш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус касб ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 392-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда 2021 йил март-июнь ойларида ўтказиладиган навбатдаги раҳбар ва педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик кўриш мавзуларида тавсия ва методик ёрдам кўрсатилди.


29 январь 2021 /
Похожие новости
Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида буюк мутафаккир, шоир А.Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб тадбирлар ўтказилди
Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида буюк мутафаккир, шоир А.Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб тадбирлар ўтказилди.
Комментарии
ENG KO'P O'QILGAN
DUNYO YANGILIKLARI
НАПИСАТЬ КОММЕНТАРИЙ